Ўзбекистонликларнинг инфляцион кутилмалари кескин ўсди

Жамият

image

Ўзбекистон аҳолисининг инфляцион кутилмалари кескин ўсди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган август ойи учун аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмаларига оид инфографикада келтирилган. 

Марказий банк ўтказган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларини ўрганиш бўйича сўровномада иштирок этган респондентларнинг ўртача инфляция прогнози 14,2 фоизни ташкил этган. Уларнинг 30 фоизи нархларнинг ўсиш суръати 9−12 фоиз оралиғида бўлади деб тахмин қилмоқда.

Аҳоли нархлар ўсишига асосан валюта курсининг ўзгариши (70 фоиз), ёқилғи ва энергия ресурсларининг қимматлашиши (43 фоиз) ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (36 фоиз) таъсир қилишини билдирган.

Инфляция омилларининг кейинги қаторида бозорда монополиянинг мавжудлиги (33 фоиз) ва нархларнинг сунъий оширилиши (32 фоиз) жойлашган. Коммунал хизматларнинг қимматлаши ҳам (27 фоиз) санаб ўтилган.

Маълумот ўрнида, август ойи якуни бўйича аҳоли томонидан сезилган инфляцион даража эса 11,7 фоизни ташкил қилган.

Гўшт ва сут (45 фоиз), бензин ва ёқилғи (40 фоиз) ҳамда қурилиш моллари (33 фоиз) нархлари юқори бўлган маҳсулотлар ва хизматлар сифатида қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори инфляция Тошкент шаҳри (16,4 фоиз) ва Сирдарё вилояти (16,2 фоиз)да сезилган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг