Ўзбекистонликларни 46 даража жазирама кутмоқда

Бу қизиқ 16735
image
-

Ҳафта давомида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, 3-5 июлда Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 39-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42-44° гача бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Шунингдек, жорий йилнинг 6-8 июлида Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8° га юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво 41-43° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46° гача исийди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 964
Рейтинг: 3
t
×