Ўзбекистонликларга 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 январидан амалиётга жорий этилган кешбэк тизими доирасида дастлабки 86,7 минг нафар истеъмолчига 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу амалиёт доирасида дастлабки 86,7 минг нафар истеъмолчига 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилган. Шу билан бир қаторда, ўтган ой мобайнида 276 302 та харид чекига ҳисобланган яна 5,4 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланмасдан қолмоқда. 

ДСҚга кўра, бунга 17 517 та тадбиркорлик субектларининг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар сабаб бўлмоқда:

•  2 763 та тадбиркор (ҳисобланган кешбэк 2,6 млрд сўм) ҳисоботларида чек маълумотлари тўлиқ акс эттирилмаган; 

•  12 406 та тадбиркор (ҳисобланган кешбэк 1,4 млрд сўм) умуман ҳисобот топширмаган; 

•  2 348 та тадбиркорнинг 1 млн сўмдан юқори солиқ қарзи мавжуд (ҳисобланган кешбэк 1,4 млрд сўм).

Таъкидланишича, тадбиркорлик субектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, камчиликлар тузатилиши ҳамда уларнинг қарздорлиги камайиши бўйича кунлик ўзгаришлар реал вақт режимида инобатга олиниб, ҳисобланган кешбэк суммаси тасдиқланади.

“Истеъмолчилар диққатига! Харидни амалга оширганда чек талаб қилинг ва харид суммасидан 1 фоиз кешбэкка эга бўлинг. Кешбэк чекни рўйхатдан ўтказган шахсга ҳисобланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг