Ўзбекистонликлар жорий йилда дам олиш учун қаерга кўп боргани маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонликлар дам олиш мақсадида жорий йилда энг кўп Туркияга боргани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 ойида 558,6 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳордиқ чиқариш учун хорижга чиққан. Шундан 200 мингдан ортиқ дам олувчи Туркияга борган. Бу давлатлар кесимидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Ўзбеклар дам олиш мақсадида кўп сафар қилган давлатлар кесими қуйидагича:

  • БААга – 87,9 минг киши;
  • Саудия Арабистонига – 49 минг киши;
  • Мисрга – 29,5 минг киши;
  • Қувайтга – 9,6 минг киши;
  • Жанубий Кореяга – 9,4 минг киши;
  • АҚШга – 8,4 минг киши;
  • Грузияга – 6,7 минг киши;
  • Ҳиндистонга – 4,9 минг киши;
  • Германияга – 3,5 минг киши.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, 4,4 миллион нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг