Ўзбекистонликлар учун Умра зиёрати нархи оширилмоқда
Жамият
−
19 Март 2022
11578Ўзбекистонда Умра зиёрати учун тўлов нархи оширилади. Ҳозирча нархлар қанчага ошиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилмоқда.
Идора хабарига кўра, Саудия Арабистонида карантин талаблари юмшатилгани сабабли дунё мамлакатларидан Умра зиёратига келувчилар сони кескин ошиб кетади. Бунинг натижасида эса меҳмонхона ижараси нархи сезиларли даражада кўтарилади.
Шу боис, транспорт, озиқ-овқат, виза тўловларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир зиёратчи учун белгиланган тўлов суммасига қўшимча равишда тўлов қилинади.
Айтиш жоизки, айни вақтда ўзбекистонликлар ўртача 17,8 миллион атрофида тўлов қилиб зиёратга кетмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 17 март ҳолатига 21 мингдан ортиқ зиёратчи Саудия Арабистонига жўнатилиб, улардан 16 минг нафардан зиёдроғи Умра амалларини тўлиқ адо этиб, Ўзбекистонга қайтиб келган. Ҳозирда 5 минг 600 нафарга яқин зиёратчи Саудия Арабистонида Умра зиёратларини амалга оширмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь