Ўзбекистонликлар Россияда ЙТҲ содир этиш бўйича етакчи бўлди

Олам 3560
image
-

Ўтган йили Россиядаги Йўл-транспорт ҳодисаларида хорижлик ҳайдовчилар орасида энг кўп Ўзбекистон фуқаролари айбдор бўлган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги илмий маркази маълум қилган. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароларининг айби билан 1 290 та, Қирғизистон 1 092 та ва Тожикистон фуқаролари айби билан 894 та ЙТҲ содир бўлган. Шунингдек, биринчи бешликка Арманистон ва Озарбайжон фуқаролари кирган бўлиб, улар 417 ва 346 та автоҳалокат содир этган. 

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда хорижликлар айби билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сони кўпайган. 

Умимий ҳисобда 5000 дан ортиқ бундай ҳодисалар қайд этилган, бу бир йил аввалгига нисбатан деярли 6 фоизга кўпдир.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3
t
×