Ўзбекистонликлар рамазон ҳайитида 3 кун дам олиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:

22 апрель – шанба;
23 апрель – якшанба;
24 апрель –  душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрель шанба эса иш куни бўлади.

Агар 22 апрель, шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрель, жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

рамазон ҳайити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар