Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олиши маълум бўлди
Жамият
−
03 Август 2022
21588Ўзбекистон халқи жорий йил Мустақилликнинг 31 йиллигини нишонлаш арафасида кетма-кет 4 кун дам олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Ҳужжатга асосан:
1 сентябрь – пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь – жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
3 сентябрь – шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
4 сентябрь – якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
LiveБарчаси
Исроил 183 нафар фаластинликни озод қилди.
08 Февраль