Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун дам олиши маълум қилинди
Жамият
−
19 Июнь 2023 34275 1 дақиқа
Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан қанча дам олиши маълум қилинди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Унга кўра, мамлакат фуқаролари кетма-кет беш кун дам оладиган бўлди. Бунда 28 июнь Қурбон ҳайити, 29-30 июнь, пайшанба ва жума барча учун қўшимча дам олиш кунлари, 1 июль, шанба куни, ҳафтада олти кун ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ва 2 июль, якшанба дам олиш кунлари сифатида белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 28 июнь куни Ўзбекистонда Қурбон ҳайити сифатида нишонланиши маълум қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь