Ўзбекистонликлар қандай мақсадларда ижтимоий тармоқдан фойдаланади?

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларнинг 95 фоизи дўстлар билан мулоқот қилиш ва танишиш учун ижтимоий тармоқларга киради. Бу ҳақда “Экономическое обозрение” ўтказган сўровномада сўз боради.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 22 миллион одам интернетдан фойдаланади. Шундан 19 миллиони мобил интернет ҳисобига тўғри келади. Telegram ва YouТube  мамлакатда энг машҳур ва кўп фойдаланиладиган ижтимоий тармоқ ҳисобланади.

Маълум  бўлишича, респондентлар ижтимоий тармоқларнинг қуйидаги жиҳатларига катта қизиқиш билдирган:

•    дўстлар ва танишлар билан мулоқот қилиш – респондентларнинг 95 фоизи;

•    фактлар ва саҳифаларни кўриш, мусиқа тинглаш, ижтимоий тармоқлардан маълумот олиш – сўровда қатнашганларнинг 60 фоизи;

•    ўз ижтимоий саҳифасидаги ўзгаришлар ва янгиликларга қизиқиш –65 фоизи;

•    суратга олиш ва ўз суратларини дарҳол тармоқларга жойлаштириш истаги – респондентларнинг 20 фоизи, ижтимоий тармоқ учун махсус суратга тушиш ёки олиш истаги – 60 фоизи, 20 фоизи суратларини тармоққа жойлашни умуман истамайди;

•    респондентларнинг 56 фоизи қизиқарли таклифлар бўлса рекламага муносабат билдиради.

Респондентларнинг 80 фоизи баъзида ижтимоий тармоқлардаги мулоқот реал ҳаётдагидан кўра ёқимлироқ бўлишини таъкидласа, 12 фоизи ҳеч қачон ҳақиқий мулоқотни ижтимоий тармоқлар билан алмаштирмаслигини маълум қилган. 

Фойдаланувчиларнинг 72 фоизи ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказгани ортидан яқинлари билан ҳеч қачон жанжаллашмаслигини, 23 фоизи интернетда кўп вақт ўтказгани учун баъзан низоларга дуч келишини, 5 фоиз респондентлар кўпинча жанжал келиб чиқишини маълум қилган. 

Сўров иштирокчиларининг аксарияти (85 фоизи) мобил иловалар ва ижтимоий тармоқларни муҳим деб топган. Бироқ, респондентларнинг 54 фоизи уларни рад этишлари мумкинлигига ишонишади. Қолган 46 фоиз эса ижтимоий тармоқларсиз яшай олмаслигини тан олишган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг