Ўзбекистонликлар қанча вақтини ижтимоий тармоқда ўтказиши маълум бўлди
Бу қизиқ
−
02 Ноябрь 2021
4283Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларининг 41 фоизи 1 соатдан 3 соатгача вақтини ижтимоий тармоқда ўтказади. Бу ҳақда “Экономическое обозрение” журналида хабар берилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 22 миллион одам интернетдан фойдаланади. Шундан 19 миллиони мобил интернет ҳисобига тўғри келади. Telegram ва YouТube мамлакатда энг машҳур ва кўп фойдаланиладиган ижтимоий тармоқ ҳисобланади.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларнинг 35 фоизи бир суткада 1 соатдан ортиқ бўлмаган вақтини ижтимоий тармоқда ўтказади. 41 фоизи эса 1 соатдан 3 соатгача, 13 фоизи 3 соатдан кўпроқ, 11 фоизи чекланмаган миқдорда ижтимоий тармоқдан фойдаланади.
Бундан ташқари, 46 фоиз одам ижтимоий тармоқлардан воз кеча олмаслигини, 54 фоиз одам, аксинча уларсиз ҳам қулай ҳаёт кечириши мумкинлигини маълум қилган.
LiveБарчаси