Ўзбекистонликлар исроиллик раввинни ўлдирганликда гумон қилинмоқда

Олам

image

Исроил ва Молдова давлатлари фуқароси, Чабад-Лубавич ҳаракати аъзоси, бутун дунё бўйлаб яҳудийларнинг тарғиботини олиб борувчи раввин Цви Коганнинг ўлимида Ўзбекистон фуқаролари гумон қилинмоқда. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.

Исроил расмийларига кўра, Коганни ўлдириш учун бир гуруҳ ўзбекистонликлар раввинга ҳужум қилган. Улар Эрон томонидан ёлланган. Воқеадан сўнгра улар Туркияга қочган.

Бош вазир Биньямин Нетаньяху қотилларни қўлга олишга ваъда берган. Бош вазирлик идораси ва Ташқи ишлар вазирлиги қўшма баёнотида Коганнинг ўлдирилиши “жирканч антисемит террор акти” деб аталган ва Исроил қотилларни жавобгарликка тортиш учун барча мавжуд воситаларни ишга солиши таъкидланган.

Исроил Президенти Ицхак Герцог эса ҳодисага шундай муносабат билдирган:

“Бу жирканч антисемитизм ҳужуми яҳудий халқининг душманлари қанчалик шафқатсиз эканини яна бир бор эслатмоқда”, дея ёзган у ўзининг Х саҳифасида.

Президент, шунингдек, БАА расмийларига тезкор чоралар учун миннатдорлик билдириб, қотилларни жавобгарликка тортиш учун барча чоралар кўрилишига ишонишини айтган.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 ноябрь куни Чабад-Лубавич ҳаракати аъзоси, бутун дунё бўйлаб яҳудийларнинг тарғиботини олиб борувчи раввин Цви Коганнинг жасади Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудидан топилганди. Чабад-Лубавич ҳаракати Коганни охирги марта Дубайда кўрганлигини хабар қилди. Ҳаракат, шунингдек, Коганни Нью-Йоркнинг Бруклиндаги Краун-Хайтс маҳалласида жойлашган аноним филиалининг элчиси деб атади.

WАМ давлат ахборот агентлиги Коганнинг ғойиб бўлганини тасдиқлади, бироқ у Исроил фуқароси деб эмас, фақатгина Молдова фуқароси сифатида тилга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Биньямин Нетаньяху Чабад-Лубавич ҳаракати Цви Коган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг