Ўзбекистонликлар Green card визасини олганлар сони бўйича дунёда иккинчи бўлди

Жамият 8314
image

Ўзбекистон резидентлари Америкага энг кўп Green card визасини олган давлатлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берган.

Бироқ, элчихона Ўзбекистон фуқароларига берилган визалар сонига аниқлик киритмаган. 

Маълумот ўрнида, ҳар йили 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси АҚШда яшаш ҳуқуқини берувчи Green card лотереясида иштирок этади. АҚШ Давлат департаментига кўра, лотерея ўйинчилари рўйхатида Ўзбекистон етакчилик қилмоқда.

Айтиш жоизки, ўтган йилги совриндорларнинг тақдири сўроқ остида қолмоқда. Ўшанда минглаб Green card лотереяси ғолиблари пандемия билан боғлиқ чекловлар туфайли Америкага чақирилмаган эди.

Шу сабабли, минглаб Green card лотереяси ғолиблари пандемия сабабли Америкага кўчиб кетиш имкониятини қўлдан бой беришларидан қўрқиб, Жо Байден маъмуриятига қарши судга мурожаат қилишди. Даъвогарларнинг адвокати Кертис Моррисоннинг айтишича, у 141 мамлакатдан 24 000 дан ортиқ одам номидан даъво аризаси берган. Улар орасида 350 нафар ўзбекистонлик ҳам бор.

Шундан сўнг, Колумбия округ суди даъвони кўриб чиққан ва АҚШ Давлат департаментига DV-2021 ғолиблари учун 6914 та визани сақлаб қўйишни буюрган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 602
Рейтинг: 2.9
t
×