Ўзбекистонликлар энг кўп нимадан ўлаётгани маълум бўлди
Жамият
−
26 Июль 2021
72811Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 79,7 мингта ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. Қуйида Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, ушбу ўлим ҳолатларига нима сабаб бўлгани ҳақида ахборот берамиз.
2021 йилнинг январь-июнь ойларида қайд этилган ўлим ҳолатининг:
• 61,4 фоизи — қон айланиш тизими касалликларидан;
• 9,4 фоизи — ўсимталардан;
• 5,7 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан;
• 4,9 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан;
• 4,5 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан;
• 1,9 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан;
• 12,2 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.
Рўйхатга олинган бир ёшгача вафот этган болаларнинг:
• 59,2 фоизи — перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан;
• 18,4 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан;
• 11,4 фоизи — туғма аномалиялардан;
• 2,8 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан;
• 1,8 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан;
• 0,7 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан;
• 5,7 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион 860 минг 200 кишини ташқил қилмоқда.
LiveБарчаси