Ўзбекистонликлар энг кўп қайси соҳалардан норози?

Бу қизиқ 9127
image

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 2019 йил ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра, фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 10 261 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 5096 таси оғзаки, 3519 таси ёзма, 1646 таси эса электрон шаклда юборилган.

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, соҳалар кесимида таҳлил қилинганда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига тегишли экани аён бўлди.

•    3991 таси (38,9 фоиз) - савдо соҳаси; •    1228 таси (12,0 фоиз) - электр таъминоти соҳаси; •    878 таси (6,6 фоиз) - хизмат кўрсатиш (сервис) соҳаси; •    865 таси (8,4 фоиз) - газ таъминоти соҳаси; •    534 таси (5,2 фоиз) - сув таъминоти соҳаси; •    472 таси (4,6 фоиз) - коммунал хизмат соҳаси; •    301 таси (2,9 фоиз) - транспорт соҳаси; •    299 таси (2,9 фоиз) - алоқа (ва интернет) соҳаси; •    178 таси (1,7 фоиз) - соғлиқни сақлаш соҳаси; •    1516 таси (14,8 фоиз) эса бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур ариза ва шикоятларнинг 9736 таси яъни, 94,9 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 10 174 967 565 (ўн миллиард бир юз етмиш тўрт миллион олти юз тўқсон етти минг беш юз олтмиш беш) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.

 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 241
Рейтинг: 3
t
×