Ўзбекистонликлар бир кунда қанча электр энергия сарфлайди?

Жамият 8384
image

Ўзбекистонда бир кунлик электр энергияси истеъмоли ўртача 241.6 млн кВт•соатни ташкил этмоқда (18.11.2021, табиий газ: 50.4 млн. м3;  кўмир: 17 650 тонна; мазут — захира  ёқилғиси: 4 918 тонна; сув: 6,3 млн. м3). Бу ҳақда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлар” АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, қуввати 7 Вт лампани кВт айлантирса: 7 Вт ÷ 1000 = 0,007 кВт. Демак, 1 та 7 Вт ли лампочка 1 соат ичида 0,007 кВт соат электр энергияси истеъмол қилади.

Натижани 24 соатга кўпайтирса ва бир кунда 1 та электр чироғи узлуксиз ишлатилса: 0,007 кВт × 24 соат = 0,168 кВт соат электр энергияси истеъмол қилади.

Ўзбекистондаги кунлик ўртача истеъмолни 24 соат давом этган 7 Втли электр лампочкаси истеъмоли мисолига таққосласа: 241,6 млн кВт•с ÷ 0,168 кВт•с = 1 438 095 238 дона электр лампочкаси ҳосил бўлади.

Фараз учун, Ўзбекистонда бир кунда ≈ 24 соат давомида 1 миллиард 438 миллион 095 минг 238 дона чироқ ёниб туради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 442
Рейтинг: 3
t
×