Ўзбекистонликлар асосан қайси касалликлардан вафот этаётгани маълум бўлди
Бу қизиқ
−
27 Январь
32249Ўзбекистонда ўтган йил давомида қайд этилган ўлимларнинг 61,1 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққани аниқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилда жами 172 800 – 95 000 нафари эркак, 77 800 нафар аёл киши оламдан ўтган. Вафот этганларнинг 93 600 нафари шаҳарлар, 79 200 нафари қишлоқлар аҳолиси ҳиссасига тўғри келган.
Улар орасида меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 24,6 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 8,8 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 66,6 фоизни ташкил этган. Шунингдек, ўлимларнинг:
- 10,8 фоизи – ўсимталар;
- 5,5 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликлари;
- 4,8 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар;
- 4,1 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари;
- 1,3 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлар;
- 12,4 фоизи – бошқа касалликлар оқибатида юз берган.
2023 йилда энг кўп ўлимлар сони Самарқанд вилоятида қайд этилган (19 388 та). Шунингдек, Фарғона (18 658 та), Қашқадарё (16 424 та), Андижон (15 877 та), Тошкент вилоятлари (15 537 ўлим) ҳамда Тошкент шаҳрида (15 616 та) ўлимлар сони нисбатан юқори бўлган.
Ўлимларнинг ўсиш суръати энг юқори бўлган ҳудудлар – Навоий, Сирдарё Тошкент, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келган.
LiveБарчаси