Ўзбекистонликлар 8 ойда электромобиллар учун қанча пул сарфлагани очиқланди
Local
−
17 September 2022 7312 1 minute
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 46,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 499 дона электромобиллар импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Жорий йилда электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1 003 донага ёки 3 баробарга ошган.
Ўзбекистон жорий йилнинг январь-август ойларида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар:
Хитой – 1,3 минг дона;
БАА – 110 дона;
Германия – 34 дона;
Гонконг – 30 дона;
Бошқа давлатлар– 19 дона.
Live
All