Ўзбекистонликлар 2023 йилда “чиройли” авторақамлар учун қанча сарфлади?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда 2023 йилда онлайн-аукционлар орқали 87 мингдан зиёд авторақамлар сотилган. Бу ҳақда Республика товар-хомашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, сотилган автомобиль рақамларининг жами қиймати 396,1 миллиард сўмни ташкил этган. Булар  орасидаги энг қиммат ва “чиройли” авторақам юридик шахсга 450 миллион сўмга сотилган.

Аукциондаги иккинчи қиммат рақам эса 439,56 миллион сўмга сотилган. Унинг харидори ҳам юридик шахс бўлган. Энг қиммат бешлик жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган 399,6 миллион, 395 миллион ҳамда 378,18 миллион сўмлик автомобиль рақамлари билан якунланган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 январидан 4 февралигача ўзбекистонликлар авторақамлар учун аукцион орқали 18,8 млрд сўм сарфлаган. 

Маълумот учун,  2022 йилда онлайн аукционда 50 777 ZZ автомобиль рақами 669,6 млн сўмга сотилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда  илк бор автомобиль рақами қарийб 600 миллион сўмга сотилганди. Ушбу авторақам 2020 йил 14 декабрь куни савдога чиқарилган. Унинг бошланғич нархи 111 500 000 сўмга тенг бўлган.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

“чиройли” авторақамлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар