Ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди

Local

image

Аввалроқ, Россиянинг Саратов вилоятида 4 киши йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлгани,  қурбонларнинг 3 нафари Ўзбекистон фуқароси экани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра кеча, 16 январь куни Нижний Новгород – Aрзамас – Саранск – Исса – Пенза – Саратов трассасида Саратов вилояти ҳудудида ичида 8 нафар йўловчи, жумладан 5 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган микроавтобус иштирокида ЙТҲ юз берган. Натижада ўзбекистонликлардан 2 нафари вафот этган, 3 нафари эса Саратов шаҳридаги вилоят клиник шифохонасига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Mарий Эл Республикаси, Mордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Tатаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.


Tags

Rate Count

67

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends