Ўзбекистонлик йигит Россияда 15 йилга қамалди
Олам
−
31 Январь 2022
23731Россияда Перм ўлкаси суди Соликамскдаги колонияда жазони ўтаётган 28 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан тайинланган жазони ўз кучида қолдирди. “Коммерсантъ”нинг ёзишича, у терактга тайёргарлик кўришда айбланган.
2021 йил март ойида эркак отасига қўнғироқ қилиб, ундан рўйхатдан ўтмаган SIM-картадан Telegram’да “Aziz Xabirov” тахаллуси остида аккаунт очиш ва 2021 йил 1 майдан 9 майгача бўлган вақт оралиғида Москва метросининг “Саларево” бекатида содир бўлиши кутилаётган портлаш ҳақида ўзи айтган хабарларни юборишни сўраган.
Кейинроқ маҳкум “Aziz Xabirov” фойдаланувчиси қўлбола портловчи мосламани портлатиш ниятида эканлигини маълум қилган.
Ўзбекистонлик айбдор деб топилиб, 15 йилга қаттиқ режимдаги колонияга ҳукм қилинган, 400 минг рубль (5 минг доллар) жаримага тортилган.
LiveБарчаси