Ўзбекистонлик йигит ҳорижий банклардан $50 млн “ухлатди”

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Швейцария банкларидан интернет орқали 50 миллион доллардан ортиқ маблағни ўғирлаган ўзбекистонлик хакер 8 йилга қамалди. Бу ҳақда “Uzreport” телеканалида хабар берилди.

Қайд этилишича, асли касби дастурчи бўлган йигит қилган ишидан пушаймон эканини айтган. У Ўзбекистонда бир неча моддалар бўйича 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

26 ёшли йигитнинг сўзларига кўра, биринчи маротаба интернет орқали Исроилдан 35 миллион доллар ўғирлаган. Умумий ўғирланган маблағнинг қиймати эса 165 миллиард 792 миллион сўмга тенг. 

Маълум қилинишича, у Туркиядан Россияга қайтган пайт қўлга олинган ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган. Қўлга олингунга қадар эса халқаро қидирувда бўлган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

кибержиноят

Баҳолаганлар

2563

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made