Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар Осиё чемпионатини 1-ўринда якунлади

Спорт

image

Ливан пойтахти Байрут шаҳри мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионати ўз якунига етди. 

Аввалроқ, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 9 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ёшлар терма жамоаси ҳам икки кунлик муросасиз беллашувлар якунига кўра 7 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 15 та медаль билан 15 мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни банд этишди. 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон дзюдоси тарихида ҳали бундай натижа кузатилмаган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, кучли учликка 2 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза медали билан Жанубий Корея терма жамоаси якун ясади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Осиё чемпионати IJF

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг