Ўзбекистонлик велоспортчи халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди
Спорт
−
06 Март 2023
3320Ўзбекистонлик велоспортчи Янина Кускова Хорватияда бўлиб ўтган “Porec Trophy Ladies” турнирида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитаси маълум қилди.
Унда қайд этилишича, спортчи узунлиги 116 км масофани ташкил этган пойгада номдор рақибаларини ортда қолдиришга эришган.
Шунингдек, мазкур стартда ўз омадини синаб кўрган яна бир ўзбекистонлик велоспортчи Ольга Забиленская саккизинчи натижани қайд этган.
“Ушбу мусобақа орқали Париж-2024 Олимпиадаси йўлида Кускова 40, Забелинская 3 рейтинг очкосига эга бўлди”, дейилади хабарда.
Кускованинг рақиблари билан натижаси қуйидагича:
- Янина Кускова (Ўзбекистон) 🇺🇿 – 3:05:18
- Лара Жиллеспие (Ирландия) 🇮🇪 – 3:05:19
- Урска Пинтар (Словения) 🇸🇮 – 3:05:19
Маълумот учун, Янина Кускова 22 ёшда. У 2022 йилда ўтказилган велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида зафар қучган. Шунингдек, у ўтган йили Туркиянинг Конья шаҳри мезбонлик қилган Ислом бирдамлиги ўйинларида ҳам муносиб иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой олган эди. Шу йилнинг 30 январида эса Туркия мезбонлик қилган велоспорт бўйича “Grand Prix Aspensos” халқаро мусобақасида ҳам олтин медалга эга чиққан эди.
LiveБарчаси