Ўзбекистонлик вазир Ислом тараққиёт банки бошқарувчилари кенгаши раиси этиб сайланди

Жамият

image

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши – Банк олий бошқарув органи раиси этиб Ўзбекистон томонидан Бошқарувчи, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов сайланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Ислом тараққиёт банки гуруҳи ўз ичига Ислом тараққиёт банки, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси, Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси ва Ислом тадқиқот ва таълим институтини олган ва 1974 йилда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида ташкил этилган. 

ИТБ аъзолари таркибига 57 мамлакат киради. Банк фаолиятининг асосий йўналиши иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инфратузилмавий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштиришдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ўтган йилнинг октябрь ойида Сардор Умурзоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилари Кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардор Умурзоқов

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг