Ўзбекистонлик терроризмни тарғиб қилгани учун Россия фуқаролигидан маҳрум бўлди

Олам

image

Курган вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистон Республикасида туғилган фуқарони терроризмни тарғиб қилгани учун Россия фуқаролигидан маҳрум қилди. У “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида Россияда тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этишга чақирувчи видео ва аудиоларни жойлаштирган. Бу ҳақда бугун, 11 март куни вилоят Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

“Ўзбекистон Республикаси фуқароси 2017 йилда Россия Федерацияси фуқаролигини олган. Кейинчалик у Курган шаҳрида Ислом динининг радикал мафкураси тарафдори бўлиб, террорчи деб тан олинган ва Россия Федерациясида тақиқланган “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларининг фикрлари билан ўртоқлашар экан, видео ва аудио ёзувларни эълон қилган. "ВКонтакте" ижтимоий тармоғида терроризмни тарғиб қилиш белгилари, шунингдек, Россияда тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этишга ва уларнинг фаолиятини оқлашга чақириқлар мавжуд.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Курган вилояти бошқармаси хулосасига кўра, уни Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги қарор "Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида" Федерал қонунининг 22-моддаси 2-қисми асосида бекор қилинди. Россия Федерацияси фуқаросининг паспорти олиб қўйилди. У Россия ҳудудидан чиқиб кетиши керак”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича,  аввалроқ эркак Россия Жиноят кодексининг 205.2-моддаси – Террорчилик фаолиятига оммавий чақириқлар, терроризмни омма олдида оқлаш ёки терроризмни ташвиқот қилиш – 2-қисми бўйича айбдор деб топилган. У 300 минг рубл миқдорида жаримага тортилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг