Ўзбекистонлик таеквондочилар халқаро турнирга жўнаб кетди

Спорт

−

image

Таеквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Европа сафарига йўл олди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик спортчилар 11-12 март кунлари Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида “Dutch Open”, 18-19 март кунлари Бельгиянинг Ломмел шаҳрида “Belgian Open” мусобақаларида иштирок этади. G-2 таснифидан ўрин олган ушбу турнирлар Париж-2024 Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади. 

Павел Хан бошчилигидаги мураббийлар штаби мазкур турнирлар учун қуйидаги спортчиларни танлаб олди:

-68 кг: Ниёз Пўлатов;

-74 кг: Улуғбек Рашидов;

-74 кг: Жасур Жайсунов;

-80 кг: Шуҳрат Салаев;

-87 кг: Никита Рафалович;

-49 кг: Мадинабону Маннопова;

-67 кг: Феруза Содиқова;

+73 кг: Светлана Осипова.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар