Ўзбекистонлик спортчиларнинг фарзанди АҚШ чемпиони бўлди
Спорт
−
31 Январь 2023
11647Ўзбекистонлик машҳур фигурали учувчи Роман Скорняков ва Татьяна Малининанинг фарзанди Илья Малинин фигурали учиш бўйича АҚШ чемпиони бўлди. Бу ҳақда ўзбекистонлик таниқли функционер Алишер Никимбаев ўз Telegram саҳифасида хабар берди.
18 ёшли Илья Малининнинг онаси Татьяна Малинина ўн карра Ўзбекистон чемпиони, қишки Осиё ўйинлари ғолиби, 2002 йилги Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади.
Роман Скорняков ҳам Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган ва иккита Олимпиадада қатнашган – 1998 ва 2002 йилларда.
Илья Малинин 2004 йилда АҚШнинг Виржиния штатида туғилган. У АҚШ фуқароси ҳисобланади. Шунингдек, Илья АҚШ терма жамоаси сафида катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси, катталар ўртасида бир нечта Гран-прилар ғолиби бўлган.
LiveБарчаси