Ўзбекистонлик спортчилар кўпроқ қайси спорт турида дисквалификация қилинмоқда?

Sport

image

2021 йилда 15 нафар ўзбекистонлик спортчида допинг аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (ЎзМАДА) маълум қилди.

ЎзМАДАнинг ўтган йили дисквалификация қилинган спортчилар тўғрисидаги маълумотларига кўра, фаолияти тақиқланган атлетларнинг 10 нафари эркак, 5 нафари эса аёл. 

Тақиқланган моддалар кўпроқ оғир атлетика (2 нафар), дзюдо (2 нафар) ва кураш (1 нафар аёллар кураши ва 1 нафар юнон-рум кураши) спорт турларида аниқланган.

Аввалроқ Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ комиссиясининг қарорига кўра, спортчи Мафтуна Исмоилованинг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқлангани сабаб 4 йил муддатга дисквалификация қилингани ҳақида хабар берган эдик.

 

 


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

69

Rating

3

Rate this article

Share with your friends