Ўзбекистонлик спортчи Осиёда энг яхши спортчи бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик таэквондочи Осиё чемпионатининг энг яхши спортчиси бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар (http://olympic.uz/25306) бермоқда.
Маълум қилинишича, Иорданиянинг Амман шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етган. Мусобақада асосий таркиб билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлди.
Ўзбекистонликлардан ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Улуғбек Рашитов (-55 кг) ҳамда Жасур Жайсунов (-68 кг) ўз вазн тоифаларида қитъамизда тенгсиз эканликларини исботлаган бўлсалар, Азизжон Ўктамов (-48 кг) финалда имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, Абдулазиз Ҳамидуллаев (-63 кг), Марат Мавлонов (-78 кг), Феруза Содиқова (-63 кг) ҳамда Озода Собиржонова (-55 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.


Жами еттита медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди. Асосийси, ушбу Осиё чемпионати спортичиларнинг илк бор олтин медаль қўлга киритгани билан тарихда қолди. Улуғбек Рашитов эса йигитлар ўртасида мусобақанинг энг яхши спортчиси деб топилди.
Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
Олтин:
Улуғбек Рашитов (-55 кг)
Жасур Жайсунов (-68 кг)
Кумуш:
Азизжон Ўктамов (-48 кг)
Бронза:
Абдулазиз Ҳамидуллаев (-63 кг)
Марат Мавлонов (-78 кг)
Феруза Содиқова (-63 кг)
Озода Собиржонова (-55 кг)


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг