Ўзбекистонлик спортчи “Гарвард”да фаолият юритади
Спорт
−
16 Январь 2023
8547Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов АҚШнинг дунёга машҳур “Гарвард” университетида фаолият олиб боради. Бу ҳақда спортчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Абдураҳмонов қитъа ва Жаҳон чемпионати, Осиё ва Олимпия ўйинлари, улардан олдин ташкил этиладиган асосий йиғинлардан ташқари, маълум даврда “Гарвард” университетида иш олиб боради.
Маълумот учун, 32 ёшли Бекзод Абдураҳмонов икки карра Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади, шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони кўра, 2015 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.