Ўзбекистонлик Олимпия ва Паралимпия ғолибларига қанча мукофот пули берилади?
Жамият
−
25 Июнь 2021
7359Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
• олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;
• кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;
• бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари.
Қайд этилишича, харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 24 июнь ҳолатига кўра Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи жами 101 та лицензия қўлга киритилган. Шунингдек, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бошлангунга қадар қўшимча 17 та лицензияни қўлга киритилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтказиладиган бўлганди. Паралимпия ўйинлари эса Токиода 24 август – 5 сентябрь кунлари ўтказилади.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси