Ўзбекистонлик олимлар коронавирусни аниқлаш тизимини ишлаб чиқди
Жамият
−
24 Март 2020
16147Ўзбекистонлик мутахассислар COVID-19 коронавирусини аниқлаш тизимини ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мутахассислар ушбу ишланмани яратиш устидаги изланишларни бундан бир ой олдин, вируснинг дунё бўйлаб тарқалиши авж олган ва Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлиш хавфи ортиб бораётган бир пайтда бошлаган.
Бутун жараён учун 5-6 соат талаб этилишини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, бу тезкор таҳлил эмас, балки фақат ихтисослашган лабораторияларда ишлатилиши мумкин бўлган тўлиқ тест тизимидир.
Маҳаллий тест тизимини яратиш жараёнида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасининг кўмагини алоҳида қайд этиш зарур. Элчихона AҚШда ишлаб чиқарилган ижобий назорат намуналарини тезкор етказиб беришни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар сони 50 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor