Ўзбекистонлик мутахассис Париж Олимпиадасида ҳакамлик қилади

Спорт

image

Халқаро қиличбозлик федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам ўрин олди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Турдиқулова бўлажак Олимпиадада шпага йўналишидаги беллашувларни бошқариб боради. 2018 йилдан бери халқаро мусобақаларда фаолият олиб бораётган мутахассис кўплаб нуфузли турнирлар, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатида ишлаган. У жорий йил Миланда ўтган дунё биринчилигида ҳам шпага йўналишидаги финал баҳсларида ҳам реферилик қилди.

Маълумот учун, Париж-2024 Олимпиадаси кейинги йил 26 июлдан 11 августга қадар ўтказилади. Ҳисоб бўйича Париждаги ўтказиладиган мусобақалар тарихидаги 33-Олимпиада ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпиадага йўлланмалари сони 15 тага етгани хабар қилинганди. Марафончи Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида (42 км, 195 метр) Париж-2024 Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий Олимпия қўмитаси Олимпиада Париж-2024 Дилором Турдиқулова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг