Ўзбекистонлик мигрантлар учун Кореяга кириш қисман тикланиши мумкин

Олам 2565
image

Ўзбекистон фуқароларининг ишлаш учун Кореяга киришини қисман тиклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг вице-президенти билан учрашув ўтказган. 

Учрашувда меҳнат миграцияси жараёнларини босқичма-босқич тиклаш масаласи кўтарилган.

Вице-президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон Республикасидан меҳнат мигрантлари кириб келишини қисман тиклаш режалаштирилмоқда. Бунда, биринчи навбатда тўлиқ эмлашдан ўтган 4 йилу 10 ой Корея Республикасида бир корхонада ишлаб қайтган фуқароларни киритиш кўзда тутилганлиги маълум қилинган.

Маълум қилинишича, меҳнат мигрантларининг Корея Республикасига мунтазам кириб келишини таъминлашда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш муҳим ўрин эгаллаши таъкидланган.

Шунингдек, учрашувда танловлар базасида муддат қўшиб берилган фуқароларга иккинчи бор муддат қўшиб бериш бўйича ҳам музокаралар олиб борилган ва мазкур масала Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан яқин кунларда кўриб чиқилиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда коронаврус пандемияси сабабли меҳнат таътили олиб келган ва шартнома лойиҳасини олган фуқароларнинг Жанубий Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиш имконияти чекланган эди. Жорий йилнинг февраль ойи бошларида эса Жанубий Корея Ўзбекистонни коронавирус бўйича хавфли давлатлар рўйхатидан чиқарган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 82
Рейтинг: 3
Теглар
t
×