Ўзбекистонлик маҳбуслар Украинадаги урушга ёлланаётгани айтилмоқда
Олам
−
14 Январь 2023
26151Россия қамоқхоналаридаги Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Африка маҳбуслари Украинадаги урушга ёлланаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Рус сидяшая” жамғармаси раҳбари, журналист Ольга Романова маълумот берди.
Қайд этилишича, “Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги Федерал қонунга биноан, чет эл фуқаролари ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин эмас. Украинадаги урушга хорижий фуқароларни жалб этиш ноқонуний ҳисобланади.
“Вагнер” қилаётган ишлар ноқонуний. Урушга чет эллик маҳбуслар ёлланмоқда ва улар ўлмоқда. Биз Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларини суддан ташқари қатл қилиш ҳолатларини ҳам биламиз”, дейди Романова.
АҚШ томонидан тарқатилган хабарларда “Вагнерчилар”нинг 90 фоизи маҳбуслардан ташкил топгани айтилади.
LiveБарчаси