Ўзбекистонлик лицей ўқувчилари халқаро олимпиада совриндорига айланди

Жамият

image

Ўзбекистонлик лицей ўқувчилари халқаро олимпиада совриндорига айланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.

Шу йилнинг 14-23 июль кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида 112 та давлатдан ташриф буюрган 621 нафар ўқувчилар иштирокида  60-Халқаро математика олимпиадаси (IMO) бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Жасурбек Имомов бронза медалини қўлга киритди.
Жорий йил 14-20 июль кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 78 та давлатнинг 285 нафар ўқувчилари билогия фанидан 30-халқаро олимпиадада  куч синашди.

Мазкур халқаро олимпиада Тошкент педиатрия тиббийт институти академик лицейи ўқувчилари Саидахон Валижонова, Хосиятхон Кудратова ҳамда  Навоий давлат кончилик институти академик лицей ўқувчиси Ҳусейн Эгамовлар бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, айни кунларда Ўзбекистондаги академик лицей ўқувчиларининг яна бир гуруҳи Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган кимё фанидан халқаро олимпиадада иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Лондон халқаро олимпиада

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг