Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатини 11 та медаль билан якунлади

Спорт

image

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри мезбонлик қилган спорт курашлари бўйича қитъа биринчилиги ўз якунига етди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза, жами 11 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақанинг якуний кунида -86 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобур Исломов 3-ўрин учун кечган беллашувда ғалаба қозониб, Ўзбекистон жамоаси соврин жамағармасига 11-медални қўшиб қўйди.

Ўзбекистон жамоасининг турнирдаги ягона олтин медалини -67 кг вазн тоифасида юнон-рум кураши баҳсларида иштирок этган Аброр Отабоев қўлга киритди.

Шермуҳаммад Шарибжонов, Жасмина Иммаева, Лайло Собирова, Зафарбек Отахонов ва Бекзод Абдураҳмонов кумуш медалга, Ихтиёр Ботиров, Жалгасбай Бердимуратов, Актенге Кеунимжаева, Бобур Исломов ва Махсуд Вейсаловлар эса бронза медалга эга чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аброр Отабоев Бобур Исломов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made