Ўзбекистонлик қори халқаро мусобақада 3-ўринга сазовор бўлди 

Local

image

Ўзбекистонлик қори Аббосхон Обидов Саидмурод ўғли Россияда ўтказилган мусобақада 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

25-27 май кунлари Россия Федерациясининг Ингушетия минтақасида "Ихва" хайрия жамияти томонидан Қуръони каримни тажвидли ўқиш бўйича II-халқаро мусобақаси ўтказилди. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли муваффақиятли иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, Аббосхон қори фахрли 3-ўринга сазовор бўлди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic