Ўзбекистонлик Jiu-Jitsu усталари жаҳон чемпионатига боради

Спорт

image

Ўзбекистонлик Бразилия жиу-житсу йўналиши спортчилари,Тошкентдаги “Senna Fight Academy” аъзолари, шу йилнинг 16 апрелдан 26 апрелга қадар Бирлашган Араб амирликларининг Абу Даби шаҳридаги жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати мусобақасида қатнашишга тайёргарлик кўришмоқда. Ўсмирлар, ёши катталар ва Masters йўналиши (30 ёшдан катталар) бўйича бўлиб ўтадиган бу нуфузлик мусобақада Ўзбекистонлик спорт усталари илк бор қатнашишмоқда.

Спорт тури ҳақида қисқа маълумот:

Бразилия Jiu-Jitsu (port Jiu-Jitsu Brasileiro) - жанг санъати, шунингдек партьер курашига асосланган, оғриқли ва бўғиш техникаси ҳисобланади. Бу санъат ХХ асрнинг бошларида япониялик жиу-житсу кўплаб мактаблари (ryu) томонидан ташкил этилган, мустақил ёш тизим бўлган ва(1882-йилда ташкил этилган) Judo Kodokan йўналишидан келиб чиқди.

Ушбу санъат, жисмоний заиф ривожланган шахснинг тўғри техникани (оғриқли методлар ва бўғиш усули) қўллаш орқали кучли рақибга қарши муваффақиятли ҳимоя қилиши ва уни мағлуб этиш принтсипига асосланади. Бразилия Jiu-Jitsu спорт тури (BJJ) турли мақсадлар учун тайёрланиши мумкин: ўз-ўзини ҳимоя қилиш, спорт, мусобақалар (“Gi”билан ва “Gi”сиз) ва “Mix fighting”да. Спарринг (БЖЖ да роллинг деб аталади) ва тўлиқ контактли тренинг машқларда тайёрлаш ва тайёргарликда катта роль ўйнайди. Бу спорт тури нафақат жанг санъати, балки жисмоний шаклдаги одамни сақлаш ва ирода кучини ривожлантириш усулини, энг муҳими, хотиржамликка эришишнинг бир усули ҳисобланади.

Бразилия жиу-житсу спорт тури 1990-йилларнинг бошларида жанг санъати соҳасида машҳур бўлган. Бразилиялик жиу-житсу устаси Royce Gracie биринчи, иккинчи ва тўртинчи жанговар кураш бўйича УФC камарини қўлга киритган. Royce бошқа услубларни, жумладан, бокс, карате, жудо, taekwondo ва курашни ўз ичига олган жуда жиддий рақибларга қарши курашди. Айниқса, бразилиялик спортчи баландлиги ва вазни ўзидан анча устун бўлган жангчилар устидан ғалабалари жуда таъсирли эди. Ўшандан буён БЖЖ кўплаб ММА жангчиларининг асосий санъатига айланди ва эрдаги курашнинг муҳимлигини таъкидлаш учун катта ҳурмат қозонди.

Бугунги кунда Бирлашган Араб Амирликлари шайхи Tahnun bin Zayed Al-Naxyan бразилиялик Jiu Jitsu ва Grepplingнинг дунёдаги энг нуфузли аъзоси ҳисобланади. Унинг бу спорт турини танлашга бўлган асосий сабаб - одамга зарбасиз ва соғлиққа зарар етқазилмаслигини таъкидлайди. Шу сабабдан бу спорт тури билан дунё бўйлаб ёш ва қария инсонлар шуғулланиб келишмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг