Ўзбекистонлик имомлар АҚШга сафар қилади
Жамият
−
02 Ноябрь 2022
9847Шу йилнинг 9-ноябридан 19 ноябрига қадар ўзбекистонлик уламолар Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва Қамариддин Баҳриев Америка Қўшма Штатларига сафар қилади ва у ердаги ватандошлар билан учрашади.
Хизмат сафари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Мусулмонлар идораси ва АҚШдаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълум қилишича, учрашувлар қуйидаги шаҳарларда бўлиб ўтади:
9-10 ноябрь кунлари Филаделфиядаги Isabet Academic Campus’да, маҳаллий вақт билан соат 04:00 да;
11 ноябрь куни Нью-Йоркдаги Imam Abu Hanifa масжидида, соат 12:00 да;
12 ноябрь куни Нью-Йоркдаги Emir Palace ресторанида. Соат 11:00 да;
13-14 ноябрь кунлари Синсиннати шаҳридаги (Оҳайо штати) West Chester Township’да соат 16:00 да;
16 ноябрь куни Чикагодаги Masjid-ul-Islam масжидида, соат 06:00 да;
18-19 ноябрь кунлари Орландо шаҳридаги Al-Bukhari исломий марказида, соат 12:00 да.
Шаҳбоз Абдусатторов
LiveБарчаси