Ўзбекистонлик икки спортчи халқаро мусобақада битта поғонадан жой олди

Спорт

image

Кеча, 7 июль куни Польшанинг Белостон шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Жаҳон чемпионати ва Олимпиада совриндорлари иштирокида кечган мазкур мусобақада қатнашган ўзбекистонлик спортчилар Надия Дусанова ҳамда Светлана Радзивил биргаликда бронза медалига эгалик қилишди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мусобақа ғолиблиги 1.94 метр натижа қайд этган мезбон спортчи Камила Лисвинкога насиб этди. Кумуш медаль Сент-Люсия вакиласи Лаверн Спенсерга тегишли бўлди (1.90 м). Ўзбекистонлик икки спортчи эса уринишлар сони бўйича бир хил 1.85 метр баландликдан сакрашди ва ҳар иккисига ҳам бронза медаллари топширилди.

Енгил атлетика. Халқаро турнир. Польша
Баландликка сакраш, аёллар
1. Камила Лисвинко (Польша) – 1.94 метр
2. Лаверн Спенсер (Сент-Люсия) 1.90 м
3. Светлана Радзивил ва Надия Дусанова (Ўзбекистон) – 1.85 м


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг