Ўзбекистонлик икки шахматчи нуфузли турнир финалида тўқнаш келди (видео)
Спорт
−
20 Октябрь 2023
8317Ўзбекистонлик гроссмейстрлар – Нодирбек Ёқуббоев ва Нодирбек Абдусатторов “Qatar Masters 2023" халқаро супер турнирининг ҳал қилувчи босқичида ўзаро тўқнаш келиб қолди. Мазкур баҳсда Ёқуббоев Абдусатторовни 2:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда турнир чемпионига айланди.
Бугун, 20 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида нуфузли “Qatar Masters 2023" турнирининг охирги 9-тур ўйинлари бўлиб ўтган. Турнир якунида икки нафар ўзбекистонлик гроссмейстер – Нодирбек Абдусатторов ҳамда Нодирбек Ёқуббоев бир хил 7 очкодан тўплади ва чемпионлик баҳсида иккаласи тўқнаш келди.
Ҳиндистонлик кучли рақиби Аржун Эргаиси устида ғалаба қозонган Абдусатторов финалда бошқа бир ҳиндистонлик гроссмейстрни мағлуб этган Ёқуббоевга қарши дона сурди. Улар тай-брек баҳсида муносиб иштирок этган ҳолда мусобақанинг биринчи ва иккинчи ўринларини ўзаро бўлишиб олди.
Айтиш жоиз, Магнус Карлсен, Ҳикару Накамура, Аниш Гири, Гукеш каби дунёнинг ТОП-10 шахматчилари қатнашган мазкур мусобақанинг 4-ўрни ҳам шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Синдоровга насиб этди. У турнирдаги иштирокини 6,5 очко билан якунлади. Синдоров фақатгина қўшимча кўрсаткичлар туфайлигина 3-ўринни эгаллай олмади холос.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь