Ўзбекистонлик футболчи машҳур рус клуби аъзосига айланди

Спорт 4177
image

Наманганнинг "Навбаҳор" клубида тўп тепаётган ҳимоячи Рустам Ашурматов фаолиятини Россиянинг "Рубин" клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Metaratings.ru сайти хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Ашурматов рус клуби билан уч ярим йиллик шартнома имзолаган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси "Рубин"га эркин агент сифатида қўшилади.  Жорий мавсумда Рустам Ашурматов "Навбаҳор" сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи фаолияти давомида "Навбаҳор"дан ташқари "Бунёдкор", "Қўқон-1912", "Кванжу" ва "Канвон" клубларида тўп сурган. "Кванжу" клуби сафида ҳимоячи 2018-2019 йилги мавсумда Корея иккинчи лигасининг бош совринини қўлга киритган эди.

Шахзод Шукуров

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 2.9
t
×