Ўзбекистонлик эркин курашчилар бронза медали учун гиламга чиқади
Спорт
−
04 Август 2021
5514Бугун, 4 август куни Токио-2020 Олимпия ўйинларининг саралаш босқичида иштирок этган ўзбекистонлик эркин курашчилар Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ва Жавраил Шапиев (-86 кг) имкониятни бой берган эди. Ушбу икки спортчи бронза медали учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Гап шундаки, уларни мағлуб этган курашчилар Заур Угуев (-57 кг) ва Ҳасан Яздани (-86 кг) финалга қадар етиб келди. Ўтиш босқичида муваффаққиятга эришган спортчи бронза медали учун ярим финалда мағлуб бўлган курашчига қарши гиламга чиқади.
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев / Томас Гилман (АҚШ) – Ризо Атри (Эрон)
-86 кг: Жавраил Шапиев / Стефан Рейхмуц (Швейцария) – Артур Найфонов (РОҚ)
Ушбу беллашувлар, эртага, 5 август куни ўтказилади.
Шунингдек, эртага -74 кг вазн тоифасида Бекзод Абдураҳмонов ҳам ўз иштирокини бошлайди. Унга биринчи даврада Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомес рақиблик қилади.
LiveБарчаси