Ўзбекистонлик дзюдочилар Париж “Катта дубулға” турнирини 2 та медаль билан якунлади

Спорт

image

1-2 февраль кунлари Франция пойтахти Халқаро дзюдо федерациясининг 2025 йилги мавсум тақвим режасидан ўрин олган илк мусобақа - Париж “Катта Дубулға” турнирига мезбонлик қилди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон делегациясидан 3 нафар дзюдочи қатнашди. Булар: -60 кг вазн тоифасида Баҳром Ботуров, -73 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов, +100 кг вазн тоифасида Ўткирбек Тўрабоев.

-60 кг вазнда мусобақага киришган Баҳром Ботуров якунда бронза медалига эга чиқди. -73 кг вазнда татамига чиққан Шаҳрам Аҳадов финалга қадар етиб борди ва якуний босқичда косовалик рақибини мағлуб этиб, турнир чемпионига айланди. +100 кг вазндаги спортчи Ўткирбек Тўрабоев илк турда мезбон вакилига мағлуб бўлди. Ўтиш турнирида эса япониялик рақибига имкониятни бой берди ва мусобақа билан эрта хайрлашди.

Шу тариқа, Париждаги нуфузли турнирда Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин ва 1 та бронза медалини жамғариб, умумий жадвалда 7-ўринни қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Ўзбекистон Шаҳрам Аҳадов Халқаро дзюдо федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг