Ўзбекистонлик боксчиларнинг Осиё чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

Спорт

image

Бугун, 31 октябрь куни Иордания пойтахти Аммон шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Бу йилги чемпионатда қитъанинг 27 мамлакатидан 250 дан ортиқ чарм қўлқоп усталари иштирок этади.

Мусобақада умумий 23 нафар боксчи билан қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг илк босқичдаги рақиблари маълум бўлди. 

Қуръа натижалари:

-48 кг

Асилбек Жалилов (Ўзбекистон) – Санжар Ташкенбай (Қозоғистон);

-51 кг

Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) иккинчи даврадан бошлайди. 

-54 кг

Шаҳзод Музаффаров (Ўзбекистон) – Закир Ҳусайн (Покистон);

-57 кг

Абдумалик Халаков (Ўзбекистон) – Сукет Саравут (Таиланд);

-60 кг

Адҳамжон Муҳиддинов (Ўзбекистон) – Паул Жулифер Баскон (Филиппин);

-63,5 кг

Руслан Абдуллаев (Ўзбекистон) – Китамото Шунсуке (Япония);

-67 кг

Асадхўжа Мўйдинхўжаев (Ўзбекистон) иккинчи даврадан бошлайди. 

-71 кг

Хавасбек Асадуллаев (Ўзбекистон) – Отгонбатар Бямба (Мўғулистон);

-75 кг

Саиджамшид Жафаров (Ўзбекистон) иккинчи даврадан бошлайди. 

-80 кг

Одилжон Аслонов (Ўзбекистон) – Жинхун Парк (Жанубий Корея);

-86 кг

Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон) иккинчи даврадан бошлайди. 

-92 кг

Мадияр Саидраҳимов (Ўзбекистон) иккинчи босқичдан бошлайди.

+92 кг

Лазизбек Мулложонов (Ўзбекистон) – Али Алқриб (Қувайт).

Маълумот учун, Осиё чемпионати ғолиб ва сориндорлари IBF рейтинги учун ҳам муҳим очколарга эга бўлишади. Турнирда 1-ўрин соҳиби 1200 очко, кумуш ва бронза медалга эга чиққан боксчилар 900 ва 700 рейтинг очкосини қўлга киритишади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг