Ўзбекистонлик боксчилар Токио Олимпиадасига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?

Спорт

image

Жорий йилнинг 23 июль кунидан бошлаб Япония пойтахти Токио шаҳрида 2020 йилги Олимпия ўйинлари старт олади. Кеча, 4 июль куни бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Япония пойтахтига жўнаб кетди.

Марат Қурбонов мураббийлигидаги ўзбекистонлик боксчилар тайёргарликнинг сўнгги босқичини учта таркиб билан Олимпиада ўтказиладиган мамлакат — Япониянинг ўзида олиб боришади. 

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Токиодаги Олимпия ўйинлари баҳсларида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

  • -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров;
  • -57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов;
  • -63 кг: Элнур Абдураимов;
  • -69 кг: Бобоусмон Батуров;
  • -75 кг: Фанат Қаҳрамонов;
  • -81 кг: Дилшод Рўзметов;
  • -91 кг: Санжар Турсунов;
  • +91 кг: Баҳодир Жалолов.

Аёллар:

  • -51 кг: Турсуной Раҳимова; 
  • -60 кг: Райҳона Қодирова;
  • -69 кг: Шаҳноза Юнусова.

Маълумот учун, Токио Олимпиадасининг бокс беллашувлари 24 июль куни старт олади. 

Аввалроқ Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Очилбай Раматов Олимпия ўйинларида қатнашадиган чарм қўлқоп усталари ва уларнинг мураббийлари билан учрашган эди. Учрашув давомида Раматов боксчилардан умиди катталиги, Олимпиада вақтида кўпроқ медаллар айнан улардан кутилишини таъкидлаганди. 

Маълумот ўрнида, 2016 йилги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон бокс терма жамоаси 3 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган эди.

Ҳумоюн Орипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг