Ўзбекистонлик боксчилар Россияда 100 фоизлик натижа кўрсатишди

Sport

image

Айни кунларда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари давом этмоқда. 

Бугун, 6 август куни мазкур мусобақанинг бокс баҳслари якунига етди. Йигитлар ўртасида кечган беллашувларда Ўзбекистон  номидан 13 нафар боксчи иштирок этди. Қизиқарли томони шундаки, уларнинг барчаси шоҳсупага кўтарилиб, 100 фоизлик натижа кўрсатди. Боксчилар 6 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронзани терма жамоа ҳисобига ёздириб қўйишди.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси қизлар ўртасидаги баҳсларда 5 нафар боксчи билан қатнашиб, уларнинг барчаси совриндорлар қаторидан жой олди.

Ушбу натижа орқали Ўзбекистонлик боксчилар “Осиё болалари” мусобақасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Маълумот учун, 12 та мамлакатдан 21 та жамоа иштирок этаётган VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 83 та медаль билан 2-ўринда бормоқда. “Сибир федерал” жамоаси 1-ўринда бўлса, “Москва” жамоаси кучли учликда.

Иброҳим Давронов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

446

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends