Ўзбекистонлик боксчилар Кувайтдаги мусобақада 5 та олтин медални қўлга киритди

Спорт

image

Жорий йилнинг 20 июлидан 26 июлигача Кувайт пойтахтида ўтказилган бокс бўйича “Биринчи халқаро мусобақа” ўз якунига етди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Боксчиларимиз мусобақа якунига кўра, 5 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. 

Ўзбекистон терма жамоаси сафида Абдумажид Маннопов, Абдумалик Халаков, Жавлонбек Йўлдошев, Дилшодбек Рўзметов ва Диёр Ўралов олтин медални қўлга киритган бўлса, Лазизбек Фаттоев бронза билан ортга қайтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг